Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини тугатди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қирғизистон элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув аввалида вазир Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга элчининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Икка давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли даражада жадаллашгани эътироф этилди. Илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Қирғизистон элчиси мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагим Жунусов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб 2018 йил 4 декабрь куни тайинланган эди. У 2014 йил сентябрдан 2018 йил декабргача Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
«Дунё» АА