Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ҳиндистондан муносабат: Бобур Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги умумий тарихий мерос ҳамда халқларимиз ўртасидаги яқинлик рамзи, адабиётнинг буюк намояндаси сифатида ардоқланади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ҳиндистондан муносабат: Бобур Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги умумий тарихий мерос ҳамда халқларимиз ўртасидаги яқинлик рамзи, адабиётнинг буюк намояндаси сифатида ардоқланади

Ҳиндистон илмий-академик доиралари вакиллари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан ўз табрикларини йўлладилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ахлақ Ахмад Хан, Жавоҳарлал Неру университетининг Форс ва Марказий Осиё тилларини ўрганиш маркази раҳбари:

- Буюк шахс, шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллик айёми муносабати билан барча адабиёт ихлосмандларини самимий табриклайман.

Ушбу тарихий шахс ҳиндистонликлар учун нафақат бу замин тарихи, цивилизацияси, маданияти ва тараққиётига ижобий таъсир кўрсатган улкан Бобурийлар салтанати асосчиси сифатида ёдга олинади, балки Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги умумий тарихий мерос, халқлар ўртасидаги яқинлик рамзи ҳамда адабиётнинг буюк намояндаси сифатида ҳам ардоқланади.

Бобурнинг таржимаи ҳоли ёки мемуар асари сифатида ном қозонган «Бобурнома» жаҳон адабиётининг энг ёрқин мумтоз асарларидан бири сифатида тан олинган. Бундай сиймолар томонидан қолдирилган асарлар ва илмий манбаалар бир ёки икки давлат эмас, балки бутун инсоният учун улкан аҳамиятга эга бўлган умумбашарий мерос ҳисобланади.

Али Акбар Шоҳ, Деҳли университети Форс тиллари кафедрасининг доценти:

- Дўст Ўзбекистон халқини Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги билан табриклайман. Ҳар бир даврнинг халқлар ўртасида ришталар яралишига ва мустаҳкамланишига туртки берувчи тарихий шахслари бўлади. Бунга яққол мисол қилиб шоҳ ва шоир Бобурнинг ҳаёти ҳамда улкан адабий меросини кўрсатиш мумкин. У Марказий Осиё маданиятини ҳинд диёрига олиб киргани баробарида Марказий Осиё халқларини Ҳиндистон ва ҳинд халқи, маданияти, урф-одатлари билан янада яқинроқ танитди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги кунда Ўзбекистонни Ҳиндистон учун яқин ва дўст қўшни мамлакат сифатида биламиз.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қабрида акс эттирилган васиятномасида унинг Ҳиндистонга муҳаббати, эътиқоди ва маданияти, халқларнинг тинч-тотув яшаши ҳақидаги фикрлар мавжуд. У ўғли Ҳумоюнга Ҳиндистонда яшаётган барча халқларнинг урф-одатлари, қадриятлари ва эътиқодини қатъий ҳурмат қилишни маслаҳат беради. Бу сўзлар бугунги кунда ҳам бутун инсоният учун долзарб ҳисобланади.

Котибур Раҳмон, Деҳли Миллий музейи Қўлёзмалар бўлимининг илмий ходими:

- Ҳиндистон ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари, хусусан, бугунги Ўзбекистон билан муносабатлари қадим тарихга бориб тақалади. Марказий Осиё тарихчилари қолдирган маълумотлар Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо, маданият, санъат, ҳунармандчилик алоқалари ва алмашувлари ҳақида қимматли маълумот беради.

Ҳиндистонда ўрта асрлар даврининг ўзига хос босқичи ушбу мамлакат маданий қадриятларининг Марказий Осиё ва айниқса Ўзбекистон билан янада яқинлашуви билан белгиланади. Чунки бу даврда атоқли давлат арбоби, буюк шоир ва тарихчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонда йирик давлатни шакллантирди. Бу даврдан бошлаб икки минтақа халқларининг умумий маданияти ва санъатининг бирлашуви, ўз навбатида, янги йўналиш ҳамда шаклларнинг пайдо бўлганлиги кузатилади. Бу даврларда, хусусан, қўлёзма санъат ва исломий санъатнинг бошқа турлари ўзининг юксак чўққисига чиқди ва мислсиз эстетик стандартлар яратилди.

Ҳиндистон музейлари ва кутубхоналарида турли даврларда яратилган жуда кўп сонли ислом ва Марказий Осиё санъати ҳамда маданиятига алоқадор манбаалар сақланади. Бобурийлар даврида пергамент, шойи қоғоз ва бошқа турдаги қўлда ясалган қоғозларга жуда кўп сонли қўлёзмалар бадиий тарзда битилган бўлиб, бу даврда ушбу санъат йўналиши янада бойитилди.

Бугун Ўзбекистонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмининг 540 йиллиги нишонланаётган муҳим санада Ҳиндистоннинг йирик музей ва кутубхоналарида сақланаётган учта шоҳ асар қўлёзмаларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, деб ҳисоблайман. Бу Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига ўзига хос ҳурмат белгисини ифодалайди, деб биламан.

Улардан бири «Бобурнома» ёки «Бобур китоби» қўлёзмасидир. Унинг 122 та саҳифадан иборат намунаси Деҳлидаги Миллий музейда сақланмоқда. Шунингдек, яна бир нодир манбаа - «Девони Бобур» ўзига хос ноёб қўлёзма асарлардан бири бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туркий шеърият антологияси ҳисобланади. Бу асарнинг яна бир ўзига ҳос жиҳати шундаки, унинг саҳифаларидан бирида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асл имзоси сақланиб қолган. Ушбу нодир қўлёзма Ҳиндистоннинг Рампур шаҳридаги машҳур Раза кутубхонасида сақланади. Бундан ташқари, Амир Темур ва унинг авлодлари, хусусан, Акбар ҳукмронлигининг 22 йилига қадар бўлган тарихни ўз ичига олган ноёб тарихий манбаа ҳам ҳозирги вақтда Бихар шаҳридаги Худобахш музейида сақланмоқда.
«Дунё» АА