Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 апрель куни ўтказилган мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Илгари хабар қилинганидек, кун тартибига киритилган қонун лойиҳалари аввал сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган эди.

Қонун лойиҳалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим вазифалар сифатида белгиланган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилгандир.

Чунончи, депутатлар ўз ишларини техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини, маҳсулотни мажбурий сертификатлаштириш қоидалари сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари томонидан бузилмаслиги учун уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳи, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, амалиётчи мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Депутатлар мазкур қонуннинг қабул қилиниши заруратига тўхталиб, у маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлиги, сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидладилар. Шу билан бирга мазкур ҳужжат маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг масъулиятини ошириш, шунингдек, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунларнинг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлайди.

Жорий йилнинг март ойида парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида ўтказилган назорат-таҳлил ўрганишлари якунларига кўра бир гуруҳ депутатлар томонидан тайёрланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Хусусан, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон қонунчилигида суғурта шартномаси бир йилгача муддатга тузилади, шунингдек, ҳар бир транспорт воситасига алоҳида суғурта полиси берилади.

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида парламент Қонунчилик палатаси депутатларидан, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан, амалиётчи мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида ҳар тарафлама муҳокама қилиш учун жойлаштирилган бўлиб, бу обуначи сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олиш имконини берди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ фаолияти лицензияланадиган, транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахсларга ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини уч ойдан бир йилгача муддатга тузиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу норманинг қўшилиши ташувчиларга лицензияларнинг амал қилиш муддатига қадар суғурта шартномасини тузиш, лицензияларни бекор қилиш ва қайтадан рўйхатга олиш учун ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик имконини беради.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши, таъкидланганидек, лицензияланадиган транспортда йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташувчилар учун шарт-шароитлар яратади.

Сўнгра «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32 ва 245-моддаларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини, бундан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари мустасно, амалга ошириш ҳуқуқини, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилишга давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган таҳлил якунлари тақдим этилди ҳамда ушбу соҳа эксперт-мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари эътиборга олинди.

Мажлис давомида парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати

www.uza.uz