Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ҳукумат комиссияси Қашқадарё вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолияти ўсишини рағбатлантириш бўйича вазифаларни белгилаб олди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ҳукумат комиссияси Қашқадарё вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолияти ўсишини рағбатлантириш бўйича вазифаларни белгилаб олди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги мамлакатимиз вазирлик-идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ҳудуднинг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳиятини ўрганиш ҳамда унинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Қашқадарёга йўл олди.

Ташриф давомида корхоналар фаолиятлари билан бевосита танишилиб, 399 та саноат корхонасининг жорий ҳолати таҳлил қилинди. Шулардан 163 таси ҳозирда ишга туширилмаган, фаолиятини тўхтатган ёки вақтинча тўхтатиб қўйган, ишлаб чиқариш ҳажмларини ёки бюджетга солиқ тушумларини камайтирган корхоналардир. Ўрганиш давомида кредит маблағларини ажратиш билан боғлиқ 63 та муаммоли масалалар, 5 та ҳолатда илгари ажратилган кредитлар бўйича тўловларни таркибий ўзгартириш зарурлиги, муҳандислик коммуникацияларга уланиш масалалари бўйича 18 та ҳолат, 18 та ҳолатда эса ишлаб чиқариш учун етарли хом ашё мавжуд эмаслиги ва бошқа муаммолар аниқланди.

Ушбу масалаларнинг тезкор ҳал этилиши учун жавобгарлик тегишли тармоқ идоралари ва бирлашмалари, шунингдек, тижорат банклари, вилоят туман ва шаҳарларининг маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари зиммасига юклатилди.

Амалдаги ҳудудий инвестиция дастури оптималлаштирилди: саноат ишлаб чиқаришининг юқори ҳажми, амалга оширишнинг қисқа муддатлари, юқори экспорт салоҳияти ва кўп иш ўринларини яратиш билан тавсифланадиган лойиҳаларга устуворлик берилмоқда. Юқори иқтисодий самарага эга янги инвестиция лойиҳалари тўпламини шакллантириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ички бозорда юқори талабга эга маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича амалий чораларни кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди, бу эса нафақат тайёр маҳсулотларнинг, балки ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва бутловчи қисмлари алоҳида турларининг импортига қарамликни камайтиради.

Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида мавжуд иқтисодий ва саноат салоҳиятининг таҳлили ўтказилиб, унинг асосида бир қатор истиқболли соҳаларда: тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника ва озиқ-овқат саноатида, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқиш саноатида илмий-саноат кластерларини яратишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди.

Қашқадарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича истиқболли механизмлари кўриб чиқилди. Ушбу мақсадда, ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини айни пайтда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаган ёки етарли ҳажмларда таъминланмаган муайян турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилиш механизми жорий этилади. Бу қўшилган қийматнинг тўлиқ занжирларини ташкиллаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар ўртасидаги кооперация алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Комиссия ишининг якунлари бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш бўйича амалий тадбирлар комплекси ишлаб чиқилади. Умуман олганда, унинг мақсади - ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларини ўсишини таъминлашдир.

Ишлаб чиқариш ва экспортга етказиш жараёнларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида экспортга йўналтирилган корхоналар билан биргаликда ишлаш вилоятда олиб борилаётган фаолиятнинг алоҳида йўналиши ҳисобланади.

“Дунё” АА