Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ҳукумат комиссияси Бухоро вилоятида инвестициялар, саноат ва экспорт ҳажми ўсишининг асосий йўналишларини белгилаб берди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ҳукумат комиссияси Бухоро вилоятида инвестициялар, саноат ва экспорт ҳажми ўсишининг асосий йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида вазирлик ва идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Бухоро вилоятининг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳиятини ўрганиш ва иқтисодий ривожланишининг истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар якунини сарҳисоб қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, шу йилнинг 2 – 6 сентябрь кунлари Комиссия аъзолари томонидан вилоятда олиб борилган ишлар давомида 3 минг 931 та саноат корхонасининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди. Натижада 677 та корхона ҳозирги вақтда ишга туширилмаганлиги, фаолиятини тўхтатганлиги ёки вақтинча тўхтатиб қўйганлиги ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ёки бюджетга солиқ тушумларини камайтирганлиги аниқланди. Мазкур муаммоларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил қилинганда, 128 та корхона айланма маблағларни тўлдириш ва технологик ускуналар сотиб олиш учун кредит ресурсларини олишда муаммоларга дуч келганлиги, 75 та корхона муҳандислик коммунал тармоқларга уланиш билан боғлиқ муаммоларга учраганлиги, 25 та корхона ишлаб чиқариш учун хом ашё билан таъминланмаганлиги, 12 та корхона дебитор қарзларни ва 7 та корхона олдиндан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтаришда қийналаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ер участкалари олиш, зарур рухсатномалар ва лицензияларни, халқаро гувоҳномаларни расмийлаштириш, хорижий мижозларнинг йўқлиги, импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ масалалар мавжудлиги аниқланди.
Вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги тармоқ идора ва бирлашмалари, тижорат банклари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли раҳбарлари томонидан мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Ўрганишлар давоми да ҳудудий инвестиция дастурининг чуқур таҳлили ва оптималлаштирилиши амалга оширилди. Унга кўра, 2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 15,6 триллион сўмлик 915 инвестиция лойиҳалари ўрганилди ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланди. Уларнинг амалга ошириш графиклари қўшимча қиймат занжирларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш, экспорт ва яратиладиган иш ўринларининг энг юқори кўрсаткичларига эга бўлган лойиҳаларни ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида қайта кўриб чиқилди. Натижада 172,9 миллиард сўмлик 26 та лойиҳани амалга ошириш 2021 йилга қолдирилиб, уларнинг ўрнига жорий йил охиригача 348,8 миллиард сўмлик 53 та саноатга йўналтирилган юқори даромадли янги лойиҳалар фойдаланишга топширилиши белгиланди.
Соҳалараро кооперациясини чуқурлаштириш йўналишида Бухоро вилоятида тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, балиқчилик каби 19 истиқболли тармоқда илмий - ишлаб чиқариш кластерларини яратишга қаратилган 41 лойиҳа ишлаб чиқилди. Жумладан, Бухоро ва Ромитан туманларида тўлиқ ишлаб чиқариш цикли амалга ошириладиган 2 та тўқимачилик ва трикотаж кластерлари яратилиши режалаштирилди. Жумладан, пахта толасини қайта ишлашдан бошлаб тайёр тикув ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача босқични ўз ичига олган кластерлар ташкил этилади. Шофиркон, Ромитан, Вобкент, Пешку ва Когон туманларида эса озиқ-овқат саноати йўналишидаги 6 та кластерни ташкил этиш вазифалари белгиланди.
Ушбу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан маҳсулот сифатини назорат қилиш бўйича инновацион технологияларни жорий этишни назарда тутувчи синов лабораториялари ташкил этилади. Шунингдек, ишга туширилаётган корхоналар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилади.
Ишчи ташриф давомида Бухоро вилоятининг импорт таркиби ва ҳажмлари ўрганилди. Натижада мавжуд хом ашё салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳудудда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин бўлган товар позициялари аниқланди. Жумладан, нефть ва газ саноати учун ускуналар ва бутловчи қисмлар, сунъий тола аралашмали калава ип маҳсулотлари, электр маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар. Мавжуд маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун қўшимча равишда ташқи импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 15 та янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги жами 43 та лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 2021 йилнинг охирига қадар 631,6 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва 1200 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида алоҳида маҳсулотлар импортига қарамлик даражасининг пасайиши 30 дан 60 фоизгача тенг бўлиши кутилмоқда.
Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган «Бухоро-агро» ва «Ғиждувон» эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
«Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасида айни пайтда 245,9 миллион долларлик 69 лойиҳа амалга оширилиб, 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2020-2021 йилларда мазкур зона ҳудудида умумий қиймати 331,7 миллион долларга тенг бўлган қўшимча 190 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу 1200 га яқин янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Ҳозирги кунга келиб «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасида 66,9 миллион доллар миқдоридаги 27 лойиҳа амалга оширилиб, 1500 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга, 2020-2021 йилларда умумий қиймати 164,4 миллион долларлик 23 лойиҳани амалга ошириш ва 17 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2020 йил охиригача вилоятнинг 13 та кичик саноат зонасида умумий қиймати 248,5 миллиард сўм бўлган 98 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 3,5 мингдан кўпроқ янги иш ўринлари яратилади.
Мавжуд эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида жорий йил охирига қадар 92,4 миллиард сўм маблағ ажратилиб, муҳандислик инфратузилма ва коммуникацияларини ривожлантириш учун йўналтирилади. Бундан ташқари, янги ташкил этилган 6 та кичик саноат зонасини ўз вақтида газ, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларига улаш чоралари кўрилади.
Комиссия иши давомида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар натижасида 2020 йил охиригача Бухоро вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,8 триллион сўмдан 18,8 триллион сўмгача ўсиши кутилмоқда. Шу билан бирга, экспорт ҳажми 136,2 миллион долларни ташкил этади.
Вилоятда бўш турган саноат корхоналарининг ишга туширилиши натижасида 23 минг иш ўрни ташкил этилади. Саноат корхоналари давлат бюджетига 864 миллиард сўм миқдорида тушумларни таъминлайди ва бу миқдор прогноз кўрсаткичларининг 148,5 фоизини ташкил этади.