Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ғалаба боғи – ўзбек халқи меҳрибонлиги ва саховати шарафига қадростлаган мажмуа

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ғалаба боғи – ўзбек халқи меҳрибонлиги ва саховати шарафига қадростлаган мажмуа

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлими, мислсиз йўқотишларга сабаб бўлган машъум воқеа сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.

Ўзбекистон халқининг ҳам ушбу қора кунлар билан боғлиқ оғриқли хотиралари бор. Халқимиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.
Бугун мамлакатимизда 400 га яқин уруш фахрийси умргузуронлик қилмоқда, улардан 40 дан ортиғи 100 ёшдан ошган нуроний зотлардир.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон жанглар давом этаётган ҳудудлардан кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олди. Уларнинг оғир дамларида беқиёс ғамхўрлик кўрсатилди.
Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.
Шунинг учун машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида «Шон-шараф» давлат музейи бунёд этилди.
«Ғалаба боғи» мемориал мажмуаси миллионлаб кишилар учун муҳим бўлган 9 май санасида тантанали равишда очилди. Маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихини, она халқимизнинг қаҳрамонлигини яхлит акс эттирган ушбу мажмуа халқимизнинг йиллар давомидаги орзу-интилишларини ўзида мужассам этган.
Ўзбекистон Президентининг ғояси ва ташаббуси билан инновацион технологиялар асосида, Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган беқиёс жасоратини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва «Шон-шараф» давлат музейи экспозициялари халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва матонатини, юксак инсоний фазилатларини намоён этиш ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
«Ғалаба боғи»нинг умумий майдони 14,6 гектар. Мажмуа рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ ҳудуди, шоду хуррамлик ҳудуди, ғалаба ҳудуди, «Шон-шараф» давлат музейи ва шукроналик ҳудудидан ташкил топган.
Боғда уруш ва унинг оқибатлари, уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган мажмуада ўша даврдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, Ўзбекистон халқининг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасорати, машаққатли меҳнати, қайғу-алами, шунингдек, эришилган буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ифодаланган.
Боғнинг «Матонат мадҳияси» мажмуасида бутун ўзбек аёлларининг садоқати рамзига айланган зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг урушда ҳалок бўлган беш ўғлининг вафодор рафиқалари акс этган.
«Кўз ёши» мажмуаси урушнинг мудҳишлиги, миллати ва динидан қатъи назар, барча одамлар бирлиги рамзини ифодалайди.
«Шон-шараф» давлат музейининг юқори қисмида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 301 нафар ўзбекистонлик қаҳрамон шарафига экилган дарахтлар, шунингдек, «Мангу жасорат» деб номланган мажмуада афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов ва барча ўзбекистонлик ботир жангчиларнинг сўнмас хотираси ифодаланган. Бу мажмуа юртимизда тарбия топган қўрқмас, мард ва жасур, матонатли саркардалар, жангчилардан фахрланиш, жасоратидан доимо ибрат олиш, дунёдаги энг буюк халқлардан бири эканимизни ҳис қилиш, ватандошларимизда шу замин, шу юрт фарзанди эканлигидан ғурур, фахр-ифтихор туйғулари уйғонишига хизмат қилади.
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузурида Илмий марказ фаолият юритмоқда. Марказ фаолияти Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини тиклашдан иборат.
- Бугунги кунда Марказ илмий жамоаси томонидан Иккинчи жаҳон урушида қатнашган икки миллионга яқин (қарийб 1 миллион 951 минг киши) мард ўзбекистонликлардан 1 миллион 100 минг нафари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ тикланди, - деди мажмуа раҳбарининг ўринбосари, «Шон-шараф» давлат музейи директори Мухторжон Шокиров. – Ушбу йўналишдаги измий изланишларга мамлакатимизнинг қатор вазирликлари, Фанлар академияси, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар жалб этилди. Шунингдек, «Бобомни излайман» лойиҳаси ташкил этилди. 75 йил давомида биз фашизмга қарши курашлар ҳақидаги бир хил маълумотларни такрорлаб келдик. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилган қайта ўрганишлар натижасида Ўзбекистондан урушда қатнашганлар ҳақидаги маълумотлар қайта аниқлаштирилмоқда. Бироқ бу ҳам охири эмас. Урушнинг дастлабки йиллари республикамиз ҳудудидан фронтга деб ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан минглаб йигитлар машиналарга ортиб олиб кетилган. Бугун ана шундай ҳолатлар ҳам юзага чиқаяпти.
Фронтда ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳақидаги маълумотларни топиш мақсадида Росссия, Беларусь, Польша, Австрия, Исроил, Япония ва бошқа давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатилди. Улар бизга ўзбек жангчилари ҳақидаги янги маълумотларни тақдим этмоқда. Бугунги кунда 301 нафар Совет Иттифоқи қаҳрамони ва «Шуҳрат» орденининг тўлиқ кавалери бўлган 70 дан ортиқ юртдошимизнинг жасорати ва жанговор йўлини ўрганиш бўйича илмий изланишлар давом этмоқда. Ўз навбатида, биз ҳам хорижий мамлакатлардан республикага олиб келинганлар ҳақида маълумотларни тўплаб, ҳамкорларимизга тақдим этаяпмиз. Масалан, ана шундай изланишлар натижасида Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатимизга олиб келинган 50 мингга яқин яҳудийлар ҳақидаги рақамларга ойдинлик киритилди.
Ҳар бир юртдошимиз «Шон-шараф» давлат музейига кирар экан, бу ердаги экспонатларни кўриб қалби ҳаяжонга тўлади. Мазкур мажмуа бизни бугунги тинчлик-осойишталик, мусаффо осмон, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканини, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурчлигини англатади.
Мамлакатимизда уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари ва йўқотишларини ўзида мужассам этган, Ўзбекистон халқининг буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини тўла намоён этган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг тарихий аҳамиятини хорижий тарихчилар ва кенг жамотчилик ҳам фаол қўллаб-қувватламоқда.
Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти илмий ходими Александр Воробьёв мажмуанинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
– Ўзбекистонда Ғалаба боғининг очилиши мамлакат тарихида муҳим воқеа бўлди, – дейди у. – Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон ҳам катта йўқотишларга учради. Буни ҳар доим ёдимизда сақлашимиз керак. Тошкентда Ғалаба боғи барпо этилиши эса уруш йилларидаги Ўзбекистон тарихининг ҳақли эътирофи, халқ қаҳрамонлигини абадийлаштириш йўлидаги эзгу интилишдир.
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда улуғвор Ғалаба боғи ва “Шон-шараф” музейининг очилиши диққатга сазовордир, — дейди Қирғизистон Ташқи алоқалар ва хавфсизлик кенгаши аъзоси Марат Казакбаев. — Албатта, қардош ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида буюк Ғалабани қўлга киритишда қўшган ҳиссаси улкан ва жаҳон тарихида муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунга келиб, 301 нафар Ўзбекистон вакили Қаҳрамон унвонига сазовор бўлгани ва 70 нафар ҳарбий хизматчи уч даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирлангани маълум бўлди. Бу маълумотлар ўзбек халқининг буюк Ғалабани таъминлашга қўшган улкан ҳиссасига яққол далилдир. Ушбу ташаббус Ўзбекистон раҳбариятининг тарихга, келажакка ҳамда умуминсоний қадриятларга бўлган адолатли сиёсатининг ёрқин ифодасидир.
– Бундай музейни яратиш нафақат Ўзбекистон, балки хорижий жамоатчилик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистоннинг Кампания ва Молизе (Италия) минтақаларидаги фахрий консули Витторио Жоржи. – Дунё шу орқали ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади. Шу боис боғни ўзбек халқи меҳрибонлиги ва саховати шарафига қад ростлаган мажмуа, дейишни истардим.