Қарағанда шаҳридаги ватандошларимиз 14 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари Қарағанда шаҳрида вилоят ва шаҳар ҳокимликларининг ташкилий бошқармалари раҳбарлари, вилоят миграция хизмати бўлими, «Дўстлик уйи» директори, университет ректори ва талабалар, Ўзбекистон диаспораси раҳбарлари ва ватандошлар билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирларда ўзбек дипломатлари Ўзбекистон Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ва номзодлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Қарағанда шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилиши билдирилди ва сайлов жараёнида юртдошларимизнинг иштироки ҳамда бўлажак тадбирнинг бошқа долзарб жиҳатлари тушунтирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон миллий қонунчилиги ҳамда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган талабларга қатъий риоя этишга чақирилди, консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдам кўрсатилди.
Қарағандада муддатидан олдин овоз бериш 14 октябрь куни Шахтёрлар кўчаси, 64-уйда жойлашган «Дўстлик уйи» биносида ташкил этилади.
/«Дунё» АА/.