Қашқадарё вилояти ва Гуандун провинцияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари жадаллашади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари ҳокимлари бошчилигидаги делегациянинг Гуандун провинциясига ташрифи уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташриф давомида Донгуан шаҳри раҳбарияти билан учрашувлар, ҳудудий корхоналар билан танишувлар ва тадбиркорлар билан B2B ҳамда G2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди.
Донгуан шаҳри раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Натижада томонлар чарм саноати, қурилиш материаллари индустрияси ва мебелсозлик корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон вакиллари "Tibao Auchehoa", "De Rucci helthy Sleep" ва "Yourmoon Household" корхоналари фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, ушбу компаниялар мутасаддилари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказдилар.
Шаҳрисабз тумани ҳокими ва "Guangzhou Xilian Mineral Products Co. Ltd." ижрочи директори ўртасидаги музокаралар чоғида тоғ-кон саноатида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Натижада икки томонлама алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди.
Бундан ташқари Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ва "Canton Enterprise Import&Export Chamber Of Commerce" (CECOC) компанияси ўртасида ҳам ҳамкорлик келишуви имзоланди.