Қашқадарёлик тиббиёт ходимлари масофадан малака оширмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ташаббуси билан бир гуруҳ қашқадарёлик шифокорлар россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда нефрология бўйича малака ошириш курсларида қатнашмоқда. Ўқув масофадан туриб амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тиббиёт ходимлари, жумладан нефрологлар, гемодиализ бўйича мутахассислар, реаниматологлар Россия Федерациясининг Ставрополь давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчиларининг ишланмалари ва тажрибаси асосида замонавий билимларга эга бўлмоқда.
Ўқув дастури тугагандан сўнг имтиҳон олиш ва сертификат бериш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий малака оширишни баҳолаш учун кредит-модул тизими жорий этилган. Халқаро тажрибага асосланган ўқув курсида қатнашиш нафақат замонавий билимларни, балки балл тўплаш имкониятини ҳам беради. Бу эса келгусида шифокорларни лицензиялашда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва Ставрополь тиббиёт университети ўртасидаги ҳамкорлик Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташаббуси билан йўлга қўйилган. Ўтган йил кузда Миллий палатанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси директори Шоира Набиева ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бош шифокори Тулкин Расуловнинг Ставрополга сафари доирасида Ставрополь давлат тиббиёт университетининг қўшимча касбий таълим институти билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганди.
Ҳамкорликдаги фаолият доирасида ўтган йил ноябрь ойида қашқадарёлик бир гуруҳ шифокорлар Ставрополда бир ойлик стажировка ўтаган эди.
UzA