Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи Ўмон матбуоти нигоҳида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўмон Султонлигининг етакчи «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга илк ташрифига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақола муаллифи ёзишича, душанба куни Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан илк давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди .
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларни турли соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилгани билан изоҳланади.
«Asdaa Oman» нашрида таъкидланишича, музокаралар давомида энергетика, газ, кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳалари ҳамда халқаро ва минтақавий майдонлардаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши баробарида томонлар ўртасида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.
Мақолада Қатар Aмирининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги 25 йилдан ортиқ давом этиб келаётган дипломатик муносабатлар тарихидаги илк ташриф экани урғуланган.
МАСҚАТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/.