Қатар ТИВ раҳбари билан учрашув
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, бу Қатар ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифи.
Музокаралар чоғида сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларидаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
2021-йил 15-16-июл. кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида “Ҳаво қатнови тўғрисида”ги битим имзоланди. Унга кўра “Доҳа-Тошкент-Доҳа” йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
“Дунё” АА