Қирғизистон Бош вазири «Texnopark» ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентга икки кунлик ташриф билан келган Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Яшнобод туманидаги «Texnopark»да бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қирғизистон делегациясига Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Меҳмонлар «Texnopark» ҳудудида фаолият юритаётган газ ҳисоблагичлари, саноат кондиционерлари, сув насослари, қолип ва матрицалар, музлатгич, лифт ва эскалатор ишлаб чиқарадиган 6 та юқори технологик заводларнинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди. Шунингдек, уларга ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт салоҳияти тўғрисида маълумот берилди.
Ташриф дастурига кўра, Қирғизистон ҳукумат делегацияси Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
24 февраль куни Қирғизистон ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация «Texnopark»га ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ташриф давомида қирғиз томони «Texnopark» ва унинг ҳудудида жойлашган корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган.
«Дунё» АА