Қирғизистон Президенти Тошкентга давлат ташрифи билан келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун давлат ташрифи билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига биноан, Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтади, Қирғизистон раҳбари, шунингдек, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари ва Ўзбекистон Бош вазири билан учрашади, мамлакатимиз саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг турли соҳаларига тааллуқли қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
"Дунё" АА