Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қишлоқ хўжалиги соҳалари тўлиқ бозор механизмига ўтказилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қишлоқ хўжалиги соҳалари тўлиқ бозор механизмига ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева пойтахтимизда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида ташкил этилган халқаро давра суҳбати доирасида оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда қуйидаги фикрлар баён қилинди:

– Бугун мажбурий меҳнатни бартараф қилиш учун юртимизда олиб борилаётган ишлар юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти вакилларининг хулосалари тақдим этилди. Ташкилот томонидан 2019 йилда ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, мамлакатимизда бу борада олиб борилган ишлар жуда ижобий баҳоланди. Олдинги йилларда меҳнатда мажбурлаш ҳолатлари, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этишдек нохуш ишлар кузатилган бўлса, охирги икки йилдан бери мажбурий меҳнат тўлиқ бартараф этилгани эътироф қилинди. Халқаро меҳнат ташкилоти вакилининг ўзи бу ҳақда айтиб ўтди.

Сенат Раиси давлатимиз раҳбарининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилингани, стратегиянинг асосий мақсади соҳага оид барча йўналишдаги ишларни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш эканини билдирди.

“Бунда юртимизда етиштирилган пахта, ғалла ёки бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, аввало, тадбиркорлар иштирокида кластер усулида ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Ҳар томонлама ижтимоий масъулият билан етиштирилган маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш мақсад қилинган”, деди Т.Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатномада айтиб ўтилганидек, эндиликда бу тизимда давлат буюртмаси тушунчаси бекор қилинади. Шу тариқа ҳокимликлар ва бошқа давлат идораларининг жараёнга аралашувига барҳам берилади. Эндиликда кластерлар, тадбиркорлар пахтани экишдан бошлаб, маҳсулотни тайёрлашгача бўлган жараённи ўзлари эркин бошқаради.