Қоҳира шаҳрида Миср ишбилармонлар доира вакилларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши (EBCIC) раиси Мотаз Раслан ва ташкилот ижрочи директори Иман Салим билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
EBCICнинг асосий мақсади Миср ва бошқа давлатлар ўртасида ишбилармонлик манфаатларининг ўсиши ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, шу орқали инвестиция имкониятларини ошириш, шунингдек, бизнес миссияларини ташкил этиш ва иқтисодиётни рағбатлантиришдан иборат. Ташкилот Миср ишбилармонларига янги бизнес масканларини кашф қилиш, бошқа мамлакатларда янги бозорларни аниқлашга кўмаклашади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонларининг бизнес-форумларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, экспортбоп миллий маҳсулотларимиз номенклатураси, сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ташкил этилди ва тегишли видеороликлар намойиш этилди.
Унда давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида Қоҳирага тарихий ташрифи ва унинг доирасида эришилган келишувлар натижаси алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда яратилган қулай бизнес муҳити, хорижий инвесторларга бўлган юқори эътибор, тез суръатларда ривожланаётган иқтисодиёт мисрлик ишбилармонлар эътиборини тортаётгани қайд этилди.
Мотаз Раслан 2024 йил май ойида Ўзбекистонга 15-20 кишидан иборат бизнес миссиясини олиб боришга тайёрлигини билдирди. Ушбу делегация таркибига сармоядорлар, тегишли вазирликлар, парламент аъзолари ва бошқалар кириши тасдиқланди.
«Дунё» АА