Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Буюк Британия элчиси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликка оид муҳим масалаларни муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Буюк Британия элчиси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликка оид муҳим масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси, Буюк Британиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Женева шаҳридаги бошқа ваколатхоналари раҳбарининг ўринбосари Рита Френч билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълум қилишича, тадбирда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу ҳам иштирок этди.

Онлайн-мулоқот қатнашчиларига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга ошириш, болалар меҳнатини йўқ қилиш, халқаро меҳнат стандартлари ва меъёрлари, қабул қилинган янги қонунлар, аёлларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини кучайтириш борасидаги маълумотлар тақдим этилди.

Музокараларда томонлар ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этишди. Бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Иштирокчилар, шунингдек, коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши кўламига ҳам тўхталиб, ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Буюк Британияда кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича ўзаро мажбуриятлар тасдиқланди.

«Дунё» АА