Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликка оид ташкилий масала кўриб чиқилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликка оид ташкилий масала кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 26 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Унга Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини қуйи палатада ҳар томонлама кўриб чиқишни ташкил этиш Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди. Унда, жумладан, ушбу масалани сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, етакчи экспертлар иштирокида туркум “давра суҳбатлари”, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган. Тадбирлар доирасида фуқаролар ва бизнес-ҳамжамият ўртасида социологик сўровлар ўтказилади. Бир нечта вазирлар, шу жумладан, ташқи ишлар ҳамда инвестиция ва ташқи савдо вазирларининг тегишли ахборотларини Қонунчилик палатасида эшитиш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2014 йил Россия Федерацияси, Белорусь Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу тузилмага 2015 йил Арманистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга.

Ташкилотнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперация ривожлантиришдир.