Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича янгича ёндашув

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича янгича ёндашув

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кеча вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва келгусидаги жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтдаги мавжуд аҳволни чуқур ва холис таҳлил қилиш, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллаларда «Маҳалла раиси – ислоҳотчи» тамойили асосида иш олиб бориш зарурлиги белгилаб олинди. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, rамбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифалари қўйилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари - вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари Урганч, Хива ва Нукус шаҳарларига, шунингдек, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига, ходимлари эса уларнинг ҳудудида жойлашган маҳаллаларга бириктирилди. Хоразм вилоятининг 519та ва Қорақалпоғистон Республикасининг 416та маҳалла раислари билан яқин ҳамкорликда аҳолини коммунал ва ижтимоий инфратузилма объектлари, иш билан таъминлаш ва бошқа эҳтиёжлари билан боғлиқ долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Ўз навбатида, мавжуд иқтисодий имкониятлар ва саноат ихтисослашувига асосланиб, маҳаллаларда янги истиқболли инвестициявий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар белгилаб берилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳар бир маҳалла бўйича унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга оид амалий чора-тадбирлар режалари тузилиб, аниқ тадбирлар, масъул ижрочилар ва вазифаларни бажариш муддатлари кўрсатилади.

Кейинги ҳафтада ишчи гуруҳи ушбу ҳудудларда фаолиятини давом эттиради. Туман ва шаҳарларга бириктирилган масъулларнинг ишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни бир қатор вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмаларининг раҳбарларидан иборат Республика штаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси амалга оширади.

«Дунё» АА