Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қорақалпоғистонда иккита шамол электр станциясини барпо этиш бўйича тендер эълон қилинди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қорақалпоғистонда иккита шамол электр станциясини барпо этиш бўйича тендер эълон қилинди

Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида 200 МВт қувватга эга шамол электр станциясини барпо этиш бўйича тендер эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилгача мамлакатимизда 12 ГВт қувватга эга экологик тоза энергия ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида ҳукумат Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан умумий қуввати 2 000 МВт (Шамол дастури) бўлган йирик шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш учун Ўзаро англашув меморандумини имзолади. Натижада, 2021 йил октябрь ойида Шамол дастури доирасида 100 МВт қувватга эга биринчи лойиҳа тендери муваффақиятли якунланди.

Мустақил энергия ишлаб чиқарувчисини танлаш бўйича ушбу тендер орқали дастурнинг иккинчи лойиҳаси – 200 МВт қувватга эга навбатдаги шамол электр станциясини Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзак туманларида барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг амалга оширилишига малакали инвесторларни жалб қилиш ва танлаш мақсадида «Дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этишга доир сўров» (RFQ) жараёни билан бошланувчи икки босқичли тендер жараёнига старт берилди. Сўнгра «Таклиф учун сўров» (RFP) жараёни амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳукумати лойиҳа учун RFQ ишга туширилганини мамнуният билан эълон қилади ва ушбу лойиҳага қизиққан ишлаб чиқувчи – инвесторларни ўзларининг «Дастлабки малака ҳужжатлари тўплами»ни (SOQ) 2022 йил 30 июнга қадар (Тошкент вақти билан соат 18:00) топширишлари мумкинлигини билдиради.

Барча манфаатдор инвесторлар қуйидаги электрон почта манзиллари орқали RFQ босқичида иштирок этишлари мумкин. Бунда RFQ ҳужжатини юклаб олиш ва виртуал маълумотлар порталига (VDR) кириш ҳуқуқини бериш учун қизиқиш билдирган инвесторлар электрон почта манзиллари рўйхатини (5 тагача электрон почта манзили) тақдим этишлари лозим бўлади.

«Дунё» АА