Қосим-Жомарт Тоқаев: Ўзбекистон вазминлик ва ҳурмат билан, баландпарвоз баёнотларсиз тил масаласини ҳал қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Ана тілі» нашрига берган интервьюсида қозоқ тилини оммалаштириш, рус тили истиқболлари ҳақида сўз юритди. Қозоғистон раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон борасида ҳам қатор фикрларни билдириб ўтган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон ўзига хос вазминлик ва ҳурмат билан, баландпарвоз баёнотларсиз тил масаласини ҳал этди, — дейди Қозоғистон Республикаси Президенти. — Халқнинг бутун прагматизми шунда намоён бўлади. Улар бутун тарих давомида шундай бўлиб келган. Ўзбекистон ижтимоий муносабатларни сиёсийлаштиришдан қочган ҳолда, асосий урғуни меҳнат ва савдога қаратиб, XX асрнинг бошида Марказий Осиёда энг йирик халққа айланди. Шунинг учун ҳам буюк Абайнинг ўзбек халқи ҳақидаги доҳиёна сўзлари технология даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ушбу мамлакат митинглар билан эмас, бунёдкорлик билан шуғулланмоқда.
UzA