Қозоғистон парламенти Сенати делегацияси Темурийлар тарихи давлат музейида бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат маълумотига кўра, меҳмонлар заргарлик буюмлари, қурол-яроғ буюмлари, қўмондонлар ва оддий аскарлар кийимлари, мусиқа ва чолғу асбоблари, Улуғбекнинг астрономик жиҳозлари ва Темурийлар даврига оид кўплаб бошқа экспонатлар билан танишди. «Буюк Темур – буюк ҳукмдор» деб номланган миниатюра услубидаги катта расм меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Музей экспозициясида Буюк ипак йўли орқали Амир Темур давлатига келтирилган археологик, этнографик ва нумизматик материаллар, безаклар, буюмлар ҳам жой олган. Шунингдек, қимматли тарихий ҳужжатлар, жумладан, Амир Темур ва унинг авлодларининг Европа ҳукмдорлари билан ёзишмалари, моҳирона ишланган миниатюралар, ўша даврда яшаган европаликлар томонидан яратилган Амир Темур суратларининг нусхалари ҳам мавжуд.
Музей фондларида Ўзбекистон тарихи ва маданиятини акс эттирувчи 3 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда.
/«Дунё» АА/.