Қозоғистон парламенти собиқ депутати қорақалпоғистонликларга видеомурожаат қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Нур-Султондаги элчихонасининг маълум қилишича, Қозоғистон парламентининг собиқ депутати Ерсултан Бектурганов қорақалпоғистонликларга видеомурожаат ёзиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган.
“Азиз, ҳурматли юртдошларим, ҳурматли оға-иниларим, - деб мурожаат қилган у. – Биринчидан, сўнгги кунларда бошига мусибат тушган қондошларимга, уларнинг яқинларига, дўстларига ва биродарларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Иккинчидан, ўша кунларда жароҳат олган оға-иниларимизга тезроқ соғайиб кетишини тилайман.
Мен қорақалпоқ заминида туғилиб, шўа ерда ўсганман. Шу сабабли сизларинг ҳар бир мусибатингиз қалбимизга ботади, қувонсангиз, бирга хурсанд бўламиз.
Қорақалпоқ замини қадим-қадимдан ўзбеклар, қорақалпоқлар ва қозоқларнинг тинч-тотув ҳаёт кечириб, қуда-анда, оға-ини, қариндош бўлиб, униб-ўсиб келаётган юртдир.
Ўтган йил кузда Қорақалпоғистонга бориб, Мўйноқдан Тахтакўпиргача бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни кўриб, хурсанд бўлиб қайтган эдим.
Охирги кунларда сизларнинг бошингизга тушган мусибатдан барчамиз бирдек қайғурдик.
Бироқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи Нукусга ташриф буюриб, Қорақалпоғистон халқи билан мулоқот қилиб, Конституцияга ўзгартириш киритилмаслигини таъкидлади, йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этди.
Шундай экан, ҳурматли оға-инилар, сизларни жаҳлни ақлга бўйсундириб, одатий ҳаёт тарзига қайтишга, тинч-тотув бўлиб бирлашишга чақираман.
Доно халқимиз айтганидек, жаҳл-душман, ақл-дўстдир! Дўстимиз кўп бўлсин, бирдам бўлайлик.
Бирдамлик ва тотувлик бор ерда бахт-саодат бўлади, шунинг учун сизларга бирдамлик тилайман.
Янги Қорақалпоғистонни қуриш йўлида истиқболингиз порлоқ бўлсин!”
«Дунё» АА