Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи якунланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.
Иттифоқчилик муносабатлари ва давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди. Ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича умумий қиймати 8 миллиард долларлик ҳужжатлар, шартнома ва битимлар имзоланди.
Умуман, олий даражадаги музокаралар кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди.
Қардош Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди. “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
“Дунё” АА