Қозоғистон ТИВ раҳбари ташриф билан Тошкентга келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу икки кунлик ташриф билан Тошкентга келди ва уни пойтахт халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Азиз биродарим, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Жаноби Олийларини бугун Тошкентда кутиб олишдан ғоят мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Ташриф кун тартиби Ўзбекистон-Қозоғистон алоқаларини мустаҳкамлашда янада аниқ натижаларга эришишга қаратилган муҳим учрашув ва алмашинувларга бой».
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг биринчи юзма-юз учрашуви 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи мажлиси доирасида бўлиб ўтган эди.
«Дунё» АА