Қозоғистоннинг Қаскеленг шаҳрида яшаётган ватандошларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиши учун муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил қилинади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош консули Аброр Фатхуллаев кеча Қаскеленг шаҳрида Олма-ота вилояти Қорасарой тумани аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг директори Шингис Жемисбаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Шингис Жемисбаевга 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ва давлатимиз раҳбарлиги учун кечадиган сайловда Қозоғистон ҳудудларида яшаётган ватандошларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Мулоқот чоғида 18 октябрь куни Қаскеленг шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдиндан овоз бериш нуқтасини уюштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Қозоғистон вакиллари Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази биносида муддатидан олдин овоз бериш нуқтасини ташкил этиш бўйича Бош косулхонага зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Шунингдек, суҳбатдош Қорасарой тумани ҳудудида яшаётган ўзбекистонликларнинг Президент сайлови ҳақидаги хабардорлигини ошириш бўйича барча имкониятларни яратиб беришга тайёр эканини ҳам таъкидлади.
Бош консулхона ходимлари Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази ва Қорасарой миграция хизмати биносига Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича маълумотлар ўрин олган ахборот материалларини жойлаштирди.
/«Дунё» АА/.