Қозоғистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда ўз вазифасини бажаришга киришди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув вазирга элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини тақдим этиш маросими билан бошланди. Вазир элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди. Томонлар режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, Қозоғистон делегациясининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммити, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” барқарор ўзаро алоқадорлик бўйича биринчи минтақавий конференциядаги иштироки юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзаро савдо жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонларнинг савдо айланмасини янада ошириш, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўришга тайёрлиги маълум қилинди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш тарафдори экани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Бейбут Атамқулов Қозоғистоннинг таниқли давлат арбоби. У 58 ёшда, бир қатор хорижий мамлакатларда бош консул ва элчи бўлган. У вазир лавозимларида, шу жумладан 2018-2019 йилларда – ташқи ишлар вазири бўлиб фаолият юритган. Ўзбекистонга тайинланишидан олдин у саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири бўлган.
Бейбут Атамқулов август ойида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига ҳоким этиб тайинланган Дархан Сатибалди ўрнини эгаллади.
Қозоғистоннинг янги элчиси Тошкентга жўнаб кетишдан олдин уни Президент Касим-Жомарт Токаев қабул қилиб, Ўзбекистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
(“Дунё” АА)