Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун солиқ ва божхона имтиёзлари берилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Вазирлар Маҳкамасининг «Қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳужжатда мамлакатимизда қуёнчилик соҳасини саноат усулида янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва соҳага жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, бу йўналишда импорт қилинаётган маҳсулотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш сингари қатор вазифалар белгиланган.
Хусусан, қуёнчилик хўжаликлари томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар ва материаллар, наслли қуён ҳамда озуқа қўшимчалари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинади.
Шунинг муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, муобили республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ҳам ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Қарорда Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилиши қайд этилган.
«Дунё» АА