Қувайт нашри: «Samarkand Half Marathon»да биз билан бирга югуринг
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қувайтнинг инглиз тилидаги етакчи янгиликлар порталларидан бири — «The Times»да жорий йил 1 ноябрь куни Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия яриммарафони тафсилотлари ҳақида «Run with us – Samarkand half marathon» («Samarkand Half Marathon»да биз билан бирга
югуринг) сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда қайд этилишича, «Samarkand Half Marathon» хайрия тадбиридан тушадиган барча маблағ Ўзбекистондаги мактаб-интернатларнинг бирида аутизм билан касалланган болалар учун бадиий студия ташкил этишга сарфланади.
Хайрия марафонини ўтказишдан кўзланган яна бир мақсад маданият ва санъат объектлари билан танишишда инклюзивлик масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи, спорт туризми соҳасини ривожлантиришга кўмклашишдан иборат.
«Дунёдаги оғир эпидемиологик вазият сабабли, 2020 йилги Самарқанд ярим марафони дастури икки хил шаклда режалаштирилган. Биринчиси, шаҳарда бевосита югуриш тадбирида иштирок этилади. Иккинчиси, Ўзбекистонга кела олмайдиганлар учун виртуал турнир ташкил этилади», дейилади мақолада.
Материалда, шунингдек, Қувайт жамоатчилигининг Самарқанд ярим марафонида қатнашишга қизиқиш билдирган вакиллари турнир веб-саҳифасида рўйхатдан ўтиб, халқаро спорт тадбирида қатнашиши мумкинлиги таъкидланган.
/ «Дунё» АА /.