Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур – Президент
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига илғор тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғини ривожлантириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича таклифлар ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш топширилди.
Бугун белгилаб берилган вазифалар ижроси учун масъулиятни, интизом ва назоратни кучайтириш талаби қўйилди.
Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади. Штабда кунлик назорат ва ҳафталик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилади.
–Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур, – деди Президент сўзининг якунида.
Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги масъуллари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
ЎзА