Ҳиндистон билан электр энергетикаси тармоғи мутахассисларини тайёрлаш истиқболлари ўрганилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатнинг “NTPC Ltd.” электр энергиясини ишлаб чиқарувчи давлат корхонаси қошидаги кадрлар тайёрлаш институти ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриб, мазкур муассаса фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Электр энергетикаси тармоғи бошқарув институти 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, мазкур муассасада, асосан, тармоққа ишга қабул қилинган ёш мутахассислар бир йил давомида назарий ва амалий билимларини бойитади. Шу билан биргаликда, институтда “NTPC Ltd.” компаниясининг хорижий ҳамкорлари мутахассислари учун ҳам ўқув курслари ташкил этилган.
Институтга ташриф давомида мутахассислар учун яратилган шарт-шароитлар, амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлар ўрганилди, замонавий ускуналар ва симуляторлар кўздан кечирилди.
Муассаса раҳбарияти билан музокаралар чоғида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мутахассислари учун онлайн курслар ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, “NTPC Ltd.” компаниясининг электр энергияси ишлаб чиқарувчи мажмуаларидан бирининг фаолияти билан танишилди.
/ИА «Дунё»/.