«Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг мажлиси видеоконференция шаклида ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун видеоконференция шаклида ўтказилган «Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқоти асосидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг иккинчи йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, тадбирда, шунингдек, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари қатнашди.
Ўтган йили Самарқандда бошланган ушбу дипломатик платформа минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун долзарб ва самарали механизм эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида вазирлар Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, сайёҳлик, маданий-гуманитар, экология ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида томонларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида ҳамкорлик, трансчегаравий хатарлар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон томони минтақавий муаммоларни аниқлаш учун мунтазам равишда экспертлар учрашувларини ташкил этишни таклиф қилди.
Учрашув иштирокчилари минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик Афғонистондаги вазият билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан томонлар Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит ҳамкорлигига янада жалб қилиш, ушбу соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилдилар.
ТИВ раҳбарлари Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг санитар-эпидемиология хизматлари ўртасида COVID-19 пандемиясига қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Вазирлар бугун бўлиб ўтган Ҳиндистон-Марказий Осиё ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши натижаларини олқишладилар.
Тадбир якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
/«Дунё» АА/.