Ҳиндистонда парламент сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Унда амалдаги Бош вазир Нарендра Моди етакчилигидаги сиёсий альянс ғалаба қозонди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ҳиндистон Сайлов комиссияси кеча тунда мамлакат парламенти қуйи палатаси – Лок Сабҳага бўлиб ўтган сайловнинг якуний натижаларини эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент сайлови қарийб бир ярим ой давомида, яъни 19 апрель – 1 июнь кунлари 7 босқичда бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун 970 миллион нафарга яқин сайловчи рўйхатга олинди ва улардан 642 миллион киши (66,3 фоиз) овоз берди.
Мамлакат сайлов комиссияси овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳукмрон "Бҳаратия Жаната парти" партияси етакчилигидаги Миллий демократик альянс (МДА) қуйи палатадаги 543 ўриндан 293 тасини эгаллаб, ғолиб чиққанини маълум қилди. Амалдаги Бош вазир Нарендра Модининг партияси энди МДАга аъзо партиялар билан янги ҳукумат таркибини шакллантиришга киришади.
Сайлов арафасида қилинган турли башоратлардан фарқли тарзда, "Ҳиндистон Миллий Конгресси" (ҲМК) партияси етакчилигидаги "Ҳиндистон миллий тараққиёт инклюзив альянси" (Indian National Developmental Inclusive Alliance – I.N.D.I.A.) мухолифат коалицияси парламент қуйи палатасида 2019 йилдаги сайловга нисбатан кўпроқ ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич 232 ўринни ташкил қилди (ҲМК+ блоки 2019 йилда 91 ўринга эга бўлган). Бу эса янги таркибдаги парламентда сиёсий беллашувлар янада қизғин бўлишидан далолат беради.
Ҳиндистон парламент демократияси жорий қилинган ва дунёда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатдир. Лок Сабҳанинг амалдаги фаолият муддати жорий йил 16 июнь куни тугайди. Ушбу муддатгача унинг янги таркиби шакллантирилиши ва ҳукуматга кейинги 5 йилда раҳбарлик қиладиган бош вазир номи эълон қилиниши керак.
Битта сиёсий куч томонидан кетма-кет учинчи бор ҳукумат таркибини шакллантириш Ҳиндистон тарихида иккинчи марта рўй бермоқда. Шу пайтгача давлат мустақиллиги асосчиси Маҳатма Гандининг яқин сафдошларидан бири, мамлакатнинг биринчи бош вазири Жаваҳарлаъл Неру бундай натижага эришган эди.