Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси нафақат халқ учун, балки халқнинг ўзи томонидан такомиллаштирилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
“Дунё” АА мухбирига Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган конституциявий референдум ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси нафақат халқ учун, балки халқнинг ўзи томонидан такомиллаштирилмоқда, деб ҳисоблайман. Асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича 222 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани, унинг матни қарийб 65 фоизга янгиланаётгани фикримизнинг далилидир.
Мен ёшлар масаласига эътибор қаратмоқчиман. Бугунги кунда ёш авлод Ўзбекистон аҳолисининг 65 фоизини ташкил қилади. Биз Ўзбекистон Президенти ёшларни мамлакатнинг муносиб эртанги куни, юрт келажагининг ҳақиқий эгалари қилиб тарбиялаётганини катта қизиқиш ва мамнуният билан кузатиб борамиз.
Таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш бугунги ёш йигит-қизлар эртага жамиятнинг етакчиси бўлиб тарбия топиши учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтамоқда.
Биз 30 апрель – референдум кунини интиқлик билан кутаяпмиз ва янгиланган Конституция давлатнинг янада ривожланишига самарали таъсир кўрсатишига, Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг энг гуллаб-яшнаган давлатларидан бирига айлантиришига ишончимиз комил. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг келажаги бир-бирига боғлиқ. Бизни фаровон эртанги кун кутаётганига ишонамиз.
ДEҲЛИ, 25 апрель. /“Дунё” АА/. “Raisina House” тадқиқот маркази ҳаммуассиси ва бошқарувчи директори Раҳул Банержи (Ҳиндистон)