Ҳукумат қарори билан Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Вазирлар Маҳкамасининг «Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳужжатда таъкидланганидек, Марказ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик вазифаларини амалга оширади.
Марказ ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш, электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Бундан ташқари, ягона электр энергетика тизимининг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш ва ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимларини бошқариш ҳам Марказ зиммасига юклатилмоқда.
Миллий диспетчерлик маркази фаолияти электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи ташкилотларга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
«Дунё» АА