Ҳукумат комиссияси Сурхондарё вилояти тадбиркорлари ва экспортёрлари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Термиз шаҳрида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раҳбариятининг тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, мулоқотга таклиф қилинган 100 нафардан ортиқ ишбилармонларнинг мурожаатлари Комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилди. Кўтарилган муаммолар асосан инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчиларни тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиш, ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган ҳар хил сертификатлар ва рухсатномаларни олиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа долзарб масалалар билан боғлиқ эди.
Ҳар бир муаммо тегишли вазирликлар, идоралар ва вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўрганилди ва таҳлил қилинди. Масалаларни амалий ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди ва аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда тегишли раҳбарларга манзилли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлар инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Ўз навбатида, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига бизнес ҳамжамияти билан доимий, тизимли ҳамкорлик қилиш, юзага келадиган барча масалаларни тезкор ҳал этиш ва мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича самарали чораларни кўриш топширилди.
Дунё АА