Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

​Душанбе халқаро конференцияси: Ялпи мажлис иштирокчилари диққат марказида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар истиқболи

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
​Душанбе халқаро конференцияси: Ялпи мажлис иштирокчилари диққат марказида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар истиқболи

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференциянинг ялпи мажлиси бошланди.

Дастлабки маърузачи – тожикистонлик фалсафа фанлари доктори, академик Кароматулло Олимовнинг чиқиши “Алаутдин Богоутдинов ва Иброҳим Мўминовнинг дўстлиги – ўзбек-тожик файласуфлари ўртасидаги ҳамкорликнинг илмий рамзи” мавзусида бўлди. Мутахассис ўз сўзида бу икки олимнинг илм-фан соҳасидаги Ўзбекистон – Тожикистон ҳамкорлигига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб, тарихий илдизлари мустаҳкам мазкур алоқалар бугунги кунда икки давлат илм-фан намояндалари томонидан муносиб давом эттирилаётгани, айниқса бу ҳамкорлик кейинги йилларда изчиллик ва самарадорлик касб этаётганини қайд этди.
Навбатдаги эксперт - Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори, фалсафа фанлари доктори, профессор Хуршед Махшулзода Зиёий ўзининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида мустақилликка эришилгандан кейинги сиёсий муносабатлар” мавзусида маърузасини тақдим этди.

Шундан кейин маъруза қилиш навбати мамлакатимиз вакили - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, сиёсий фанлар номзоди Элдор Ариповга берилди.
Э.Ариповнинг Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик – Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг ҳал қилувчи омили” мавзусидаги чиқиши анжуман иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв давлат раҳбарлигига келгач, Марказий Осиёни мамлакат ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши сифатида белгилагани, айни жараёнда Тожикистон билан муносабатларни янги босқичга кўтариш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади. Маъруза давомида давлатларимиз ўртасидаги кўплаб соҳаларда изчил ривожланаётган алоқалар, ҳамкорлик кўлами жадал суръатда кенгайиб бораётгани таҳлиллар, статистик рақамлар ёрдамида асослаб берилди.

Масалан, сўнгги уч йил таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2016 йил икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 200 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2019 йил охирига келиб ушбу кўрсаткичуч баравар ортиб, 497 миллион долларга етди. Бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан муайян чекловлар жорий қилинишига қарамасдан, 2020 йилнинг январь-июль ойларида ўзаро маҳсулот айирбошлаш кўрсаткичи 275,2 миллион долларга тенг бўлди.

Конференция давом этяпти.

Душанбе шаҳри​​

ЎзА