10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларни ўз ичига олган бўлиб, ҳужжат шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.
Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
БМТ шафелигида ташкил этиладиган ушбу кун тадбирлари ҳар йили муайян мавзуга бағишланади.
Ушбу сананинг жорий йилдаги тадбирлари «Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг таъминотида янада самарали тикланиш» шиори остида ўтмоқда.
/«Дунё» АА/.