150 дан ортиқ мамлакат билан савдо алоқалари амалга оширилмоқда
Ўзбекистон экспортчилари уюшмасидан маълум қилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
ашқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикаси(17,6 фоиз), Россия Федерацияси(15,9 фоиз), Қозоғистон( 7,8 фоиз), Корея Республикаси( 6,7 фоиз), Туркия( 5,3 фоиз), Қирғиз Республикаси(2,4 фоиз) ва Германия( 2,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг январ-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси ( ТСА) 19 544,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4 659,2 млн. АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайган.