16 июль куни Марказий Осиё давлатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини янги шаклда муҳокама қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.
Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
UzA