Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

18 июнь куни Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг 90-йиғилиши бўлиб ўтади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
18 июнь куни Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг 90-йиғилиши бўлиб ўтади

МДҲ давлатлари делегациялари раҳбарлари Ҳамдўстликка аъзо давлатлар иқтисодий ҳамкорлигининг турли йўналишларини қамраб олган қатор масалаларни муҳокама қилади, деб хабар бермоқда «Дунё АА мухбири.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Ҳамдўстлик Иқтисодий кенгашининг 90-йиғилиши кун тартибига МДҲга аъзо давлатларнинг Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ХХЮК) ҳудудида кўргазма ва савдо марказларини яратиш масаласи киритилган.

2021 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон павильонлари иш бошлаши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда ХХЮК ҳудудида Озарбайжон, Арманистон ва Беларусь павильонлари фаолият кўрсатмоқда. Молдова павильони эса синов режимида ишлаяпти. Кўргазма ва савдо марказлари МДҲнинг яқинлашиб келаётган 30 йиллигига бағишланган тадбирларда фаол иштирок этади.

Иқтисодий кенгаш йиғилишида МДҲнинг давлатлараро статистика қўмитаси МДҲга аъзо давлатлар иқтисодий ривожланишининг 2020 йилги асосий мақсадли макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

Шунингдек, МДҲ Иқтисодий кенгаши аъзоларига МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги концепциясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси бажарилиши натижалари ҳақида маълумот берилади.

Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, 2026 йилгача мўлжалланган чигиртка зараркунандаларини фитомониторинг қилиш ва назорат қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади.

/«Дунё» АА/.