2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентнинг «2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш учун 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ҳамда 2023-2024 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида молиялаштириладиган йўналишларнинг асосий параметрлари;
2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ишга тушириш ва янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда 2023-2024 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар;
2022 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;
2022 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва мудофаа объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;
2022 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган объектлар рўйхати.
Ҳужжат билан, шунингдек, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилди. Коммиссия олдига қуйидаги вазифалар қўйилди.
Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш чораларини кўриш ва масъул раҳбарларнинг бу борадаги ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш;
Дастур ижроси ҳар ойда муҳокама қилиниб, лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маблағларни мақсадли сарфлаш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботи эшитиб борилади.
Қарор билан Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида режалаштирилган маблағларни ички манбалар ҳисобидан жалб қилинган қарз маблағларини, хорижий кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларини қоплашга, шунингдек, объектлар қуриш учун кредитлар ажратишга йўналтириш тақиқланади.
Бунда аввал қабул қилинган тегишли қарорлар доирасида кредитлар бўйича асосий қарз ва фоиз тўловлари республика бюджетида давлат қарзига хизмат кўрсатиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Дастурга киритилган ҳудудий лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларига асосан капитал қўйилмалар лимитлари етишмаган тақдирда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш билан боғлиқ асослантирилган қўшимча харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишинча Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан бошланадиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш тақиқланади.
/«Дунё» АА/.