2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазма ташкил этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазир Франк Риестер бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ манбасига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Аввалги, шу жумладан, икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг жорий йил 3 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.
Учрашувда бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Франция томони 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланиши қайд этилди.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладиар.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франциянинг Муваққат ишлар вакили Брис Рокфей билан бўлажак икки томонлама тадбирларнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилган эди.
/«Дунё» АА/.