Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

2022 йилда «Абадий шаҳар» тарихий мажмуасини ўз ичига олган Самарқанд туризм маркази ташкил этилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
2022 йилда «Абадий шаҳар» тарихий мажмуасини ўз ичига олган Самарқанд туризм маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижлик сайёҳлар сонини 9 миллион нафарга етказиш чора-тадбирлари назарда тутилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга биноат, тўсиқдан холи туризм (bareer-free tourism/ accessible tourism) инфратузилмасини мамлакатнинг асосий сайёҳлик шаҳарларида кенг жорий қилиш орқали 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 2 баравар ошириш, яъни 520 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда, шунингдек, туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастурини қабул қилиш таклифи белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш ҳамда 300 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш орқали 25 минг иш ўринини яратиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу бандда, шунингдек, Самарқандни «Туризм дарвозаси»га айлантириш орқали келгуси беш йилда сайёҳлик хизматлари ҳажмини камида 10 бараварга ошириш, бу жабҳада 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш ва 2022 йилда «Абадий шаҳар» тарихий мажмуасини ўз ичига олган Самарқанд туризм марказини ҳамда унинг зарурий инфратузилмани ташкил этиш вазифалари белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Бунда, Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланиш назарда тутилмоқда.

Хоразм, Бухоро вилоятларида туризмни янги иш ўринларини яратишдаги асосий драйвер соҳага айлантириш, Навоий вилоятида зиёрат ва экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, Тошкент шаҳрида туризм инфратузилмасини янада яхшилаш, Тошкент вилоятида туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

/«Дунё» АА/.