2025 йилгача Ўзбекистондаги давлат корхоналари сони 75 фоизга қисқаради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2025 йилгача Ўзбекистондаги давлат корхоналари сонини 75 фоизга қисқартириш режалаштирилган. Бугунги кунда уларнинг сони икки ярим мингдан ошиқ.
Бу ҳақдаги маълумотлар кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон Республикасида давлат корхоналарини трансформациялаш ва хусусийлаштириш: иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи» юқори даражадаги халқаро форумда айтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Форум Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Жаҳон банки билан биргаликда ташкил этди.
Анжуманда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Aнна Бьерде кириш нутқи билан иштирок этди.
Халқаро форумда дунёнинг турли мамлакатларидан 400 дан ортиқ меҳмон онлайн ва офлайн шаклда қатнашди.
Ўзбекистонда деярли ҳар бир давлат идораси ва маҳаллий ҳокимият идоралари корхоналар таъсисчиларидир. Яъни юртимизда фаолият юритаётган 2 минг 541 та давлат корхонасининг ярми унитар корхона шаклида яратилган, - деди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Aкмалхон Ортиқов. - Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокининг тасдиқланган юқори даражаси соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Шаффоф хусусийлаштириш жараёни бўлмаса, биз маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ишончини қозонолмаймиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқори бўлиб қолмоқда ва бу рақам тахминан 55 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Жанубий Кореяда 22%, Германияда - 18%, AҚШда 11%, Японияда - 5% ни ташкил этади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимизга қарашли компанияларни трансформация жараёнларини жадаллаштириш, хусусийлаштириш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш масаласи мамлакатдаги таркибий ўзгаришларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
Маҳаллий ва халқаро амалиётда исботланганидек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқори даражада соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга халақит беради. Маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ишонч даражаси кўп жиҳатдан хусусийлаштириш жараёнининг шаффофлигига боғлиқ. Шу билан бирга, уларнинг жозибадорлигини ошириш учун давлат корхоналарини ўзгартириш бўйича чоралар кўриш зарур.
Шу муносабат билан «2021 – 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси» ишлаб чиқилиб, ҳукумат томонидан тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг биринчи ярми охирига қадар 550 дан ортиқ давлат активлари, шу жумладан, Тошкент марказидаги «Пойтахт» бизнес маркази, «Малика» савдо маркази, «Ичан қалъа» меҳмонхонаси ва маъмурий мажмуалар каби йирик мулк комплекслари сотилиши кутилмоқда.
«Дунё» АА