2026 йилга қадар Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 868 МВт бўлган лойиҳалар амалга оширилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, юртимизда 15 та янги гидроэлектр станция (ГЭС) қурилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Матбуот хизматидан маълум қилинишича, бундан ташқари мавжуд бўлган 5 та ГЭС модернизация қилинади.
Бунинг натижасида йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади. Жумладан:
2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВтга тенг бўлган қўшимча гидроэлектр станциялар яратиш бўйича 7 та;
2023 йилда Тошкент вилоятида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жами қуввати 29 МВт бўлган 2 та;
2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 1 та ГЭС модернизацияси якунланади ҳамда жами қуввати 122 МВт бўлган 4 та;
2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭС ишга туширилади.
Амалга оширилган бу ишлар ҳисобидан 2026 йилга бориб юртимизда гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 920 МВтга етказилади.
“Дунё” АА