21 июнь куни Сенат қатор қонунлар, шунингдек, Ўзбекистон бош прокурори лавозимига номзодни кўриб чиқади ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлайди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати Кенгаши бугун юқори палатанинг 53-ялпи мажлисини 21 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Сенат матбуот хизмати маълумотига кўра, навбатдаги ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Юқори палата "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги, "Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонунларни кўриб чиқади.
Шунингдек, сенаторлар "Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонунларни ҳам кўриб чиқади.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунни ҳам муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги, "Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Cингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижросини, Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолати ҳақидаги масалаларни муҳокама қилади.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.