Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

24 январь куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
24 январь куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Тадбирда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахиён, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто-Зардарий, Тожикистон ташқи ишлар вазири Муҳриддин Сирожиддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий, шунингдек, Ташкилотнинг ихтисослаштирилган агентликлари, минтақавий институтлари ва аффинланган органлари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишнинг очилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 2022 йили ИҲТ бўйича ҳамкорлар билан биргаликда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш доирасида ва Ўзбекистон раислиги концепциясига мувофиқ муҳим тизимли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

2022 йил Ўзбекистон етакчисининг ташаббуси билан «ИҲТда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили», деб эълон қилиниши Ташкилот доирасидаги ҳамкорликка янгича суръат бахш этди.

Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича юқори даражадаги Мулоқот платформаси яратилишини маъқуллади. Бу эса давлатимиз раҳбарининг яна бир ташаббуси амалга ошганидан далолатдир. Тузилма фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишнинг янги механизми ишга туширилди. ИҲТ самарадорлигини оширишга қаратилган Юқори даражадаги қўмита ташкил этилди.

Раислик жараёнида турли йўналишларда қатор муҳим тадбирлар, жумладан, ИҲТни ислоҳ қилиш жараёнини муҳокама қилиш юзасидан «ақлий ҳужум», қайта тикланувчи энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқалар бўйича учрашув ва йиғилишлар ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Тошкент декларацияси ва Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Кўҳна Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТнинг сайёҳлик пойтахти этиб белгиланди.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон томонининг анъанавий ва янги йўналишларда давлатлараро ҳамда минтақалараро мулоқотни жадал ривожлантиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирийнинг таъкидлашича, Ташкилот Ўзбекистоннинг 2022 йилда ИҲТни янада ривожлантириш, минтақада ўзаро тараққиёт ва фаровонлик кун тартибини таъминлашга қаратилган раислигини юксак қадрлайди. ИҲТ фаолиятида республиканинг ўрни ортиб бораётгани, бу Ташкилотнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон Президентининг минтақавий интеграцияни таъминлаш учун ҳамкорликни кенгайтириш орқали муштарак тараққиёт кун тартибини бойитиш бўйича ташаббусларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг барча таклифлари жуда долзарб бўлгани сабабли барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватлангани эътироф этилди.

Тошкент учрашуви доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш, транзит-транспорт имкониятларини кенгайтириш, иқтисодий ўсишнинг янги ўсиш нуқталарини топиш, минтақавий туризмни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Энергетика, ижтимоий фаровонлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида кооперацияни ҳар томонлама илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Давр талабидан келиб чиққан ҳолда Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон томонига ИТҲда фаол ва самарали раислик ҳамда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишини ташкилий ва мазмуний жиҳатдан юқори даражада ўтказгани учун миннатдорлик билдирдилар.

Мазкур тадбир билан Ўзбекистоннинг ИҲТдаги раислиги якунланди. Ташкилотга раислик Озарбайжонга ўтди.

Учрашув якунлари бўйича Тошкент коммюникеси қабул қилинди
«Дунё» АА