Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

8 январь — Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топган кун

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
8 январь — Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топган кун

Ўзбекистон Экологик партиясининг 2019 йил 8 январда бўлиб ўтган Съездида мазкур партия таъсис этилган. Партиянинг Устави ва Дастури лойиҳалари, Марказий Кенгаши аъзоларини сайлаш, Марказий назорат тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низоми, Матбуот органини таъсис этиш ҳамда партиянинг ваколатли вакилларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилган.

Ўтган 6 йил давомида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари атроф-муҳит муҳофазаси йўлида меҳнат қилиб, қатор ташаббусларни, лойиҳаларни амалга оширди. Партиянинг тарафдорлари сафи кенгайиб, аъзолари сони 638 мингдан ошди.

Ташкил этилганига унча кўп бўлмасада, Ўзбекистон Экологик партияси бугун мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлди. Хусусан, 2024 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 16 нафар, маҳаллий Кенгашларга 762 нафар номзод депутат этиб сайланди. Олдинги чақириққа нисбатан кўпроқ депутатлик ўрнига эга бўлингани партияга нисбатан халқимизнинг ишончи ортаётганидан далолат.

Дарҳақиқат, бугун ҳаётимизда экологик муаммолар кўпайиб, долзарблашиб бораётгани, аҳоли бу муаммолар таъсиридан азият чекаётгани Экологик партиянинг фаолияти, ғоя ва ташаббуслари нақадар муҳимлигини намоён этади.

Юртимизда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, яшилликни кўпайтириш, энергия манбаларини тежаб ишлатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда Ўзбекистон Экологик партияси ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатаётгани эътиборга молик.

Бугун партия олдида экологик барқарорликка эришиш, аҳолининг тоза атроф-муҳитда яшашини таъминлаш, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш, экологик маданиятни юксалтириш каби улкан вазифа ва марралар тургани партия ташкилотлари ва депутатлик корпусини янада сергак торттиради ва янгидан-янги ташаббуслар сари ундайди.