АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 3 февраль кунига мўлжалланган.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мулоқот чоғида Вашингтон шаҳрида 2018 йил май ойида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинади, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 2 февраль. /“Дунё” АА/