Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

АҚШ махсус вакили Залмай Ҳалилзод: Афғонистондаги тинчлик жараёнида Ўзбекистоннинг ўрни жуда муҳим

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
АҚШ махсус вакили Залмай Ҳалилзод: Афғонистондаги тинчлик жараёнида Ўзбекистоннинг ўрни жуда муҳим

Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод “Дунё” АА мухбирига қисқача интервью берди.

—Жаноб Ҳалилзод, Афғонистондаги сиёсий жараённи илгари суришда Ўзбекистоннинг ролини қандай баҳолайсиз?

— Аввало, бугун Ўзбекистонда бўлиб турганимдан мамнунлигимни таъкидламоқчиман. Мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан жуда сермаҳсул учрашув ўтказдик. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича сиёсий жараёндаги ўрни, айниқса, ушбу жафокаш заминнинг Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика лойиҳаларига жалб этилиши жиҳатидан жуда муҳимдир. Ўзбекистоннинг ушбу жараёнларга фаол кўмаги, шубҳасиз, Афғонистон иқтисодиётининг тезроқ тикланишига ёрдам беради ва тинчлик музокаралари мазмунига ижобий таъсир кўрсатади.

— Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиёда ўзаро боғликликни мустаҳкамлаш, жумладан, Афғонистонни минтақа транспорт-энергетика тизимларини ривожлантиришга жалб этиш борасидаги ташаббусларини қандай баҳолайсиз?

— Ўзбекистон раҳбарининг мазкур ижобий ташаббусларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакат жорий йил июль ойида ташкил этаётган халқаро конференциянинг самарали натижаларини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.

Афғонистон келажаги кўплаб омилларга, биринчи навбатда, савдо, иқтисодиёт, транспорт коммуникациялари каби турли соҳаларни ривожлантиришга туртки бўладиган тинчлик жараёнига боғлиқ. Шунингдек, Афғонистон халқи учун Марказий Осиё давлатларига чиқиш, Жанубий Осиё давлатларига транзит йўлагини барпо этиш ва бошқа мамлакатларда афғон моллари савдосини йўлга қўйиш йўлида катта манфаат келтиради. Шунинг учун ҳам мазкур ташаббусларни ниҳоятда ижобий деб биламиз.

— Афғонлараро музокаралар истиқболлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни сўзлаб берсангиз.

— Афғонлараро музокаралар мана бир неча ойдан бери давом этмоқда. Жараён узоқ вақтни олмоқда. Аммо уруш 40 йилдан ортиқ давом этмоқда ва бу муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигига барчамиз аминмиз. Афғон можаросига фақат сиёсий ечим мавжуд. Ўзбекистон ва АҚШ бу масалага тезроқ сиёсий ечим топилишини рағбатлантирмоқда. Шунингдек, улар қўшни давлатларни тинчликка эришишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлган афғонлараро музокараларга фаолроқ кўмаклашишга ундамоқда. Биз, ўз томонимиздан, БМТда тажриба ва экспертлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда мазкур халқаро ташкилотни музокараларда иштирок этиш ва муаммони тинч йўл билан ҳал этишни жадаллаштиришга чақирамиз.

/«Дунё» АА/.